Қизларим гўштни хуш кўришмайди, товуқни эса ҳеч қачон рад этишмайди.
Уларга қараб ўзим ҳам болаликда гўштемас чимхўр бўлганим, дадам раҳматли имкон бўлиши билан велосипедига ўтказиб Булоқбошининг Найманига табака едиргани олиб борганлари эсга тушади.
Авлодлар, тарихлар қофияланаверади.