Кейинги пайтда хизмат кўрсатиш учун ўз офисларини ёпмаган бизнес йўналишларида мижозларга хизмат кўрсатишда мижозларнинг бир-биридан ижтимоий масофаланиши, 1,5-2 метрлик масофа сақланиши таъминланмоқда.
Бу яхши. Лекин етарли эмас.
Бугун гувоҳи бўлганим: Ўзи билан олиб кетишга қайта ихтисослашган таом маскани. Мижозлар бир-биридан масофа сақлаб навбатда туришипти. Лекин кассирлар ёнма-ён, ошпазлар ёнма-ён - жуда яқин масофада, ҳатто контактда ишлашда давом этишмоқда. Шу ҳолатни офисларини ёпмаган ва офлайн ишлашда давом этаётган айрим банкларда, супермаркетларда ҳам кўрдим.
Хизмат кўрсатишда банд ходимлар ҳам бир-биридан доимий равишда масофаланиши керак. Имкон бўлса, ходимлар бир-бири билан умуман - на тана аъзолари билан ва на бирор буюм орқали билвосита контактда бўлмаслиги таъминланиши зарур.
@the_bakiroo