
Диёра Келдиёрова - Олимпиада чемпиони!
Диёранинг ғалабаси тарихий, бу худди Қишки олимпиадаларда олинган Лина Черязованинг биринчи олтини(миз), Ёзги олимпиадаларда олинган Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг биринчи олтини(миз) каби. Диёра Келдиёрова Ёзги олимпиадаларда Ўзбекистонлик аёллар орасида олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи сифатида тарихга кирди.
Диёранинг бу улкан ютуғи минглаб ўзбек аёл ва қизларимизга намуна ва мотивация бўлади.