32K61Telegramda ochish
Депутат Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "Депутат сўрови" юборди Тошкент шаҳрида ўрнатилган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйиш ҳамда уларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 10 ойда мамлакатга 20 мингдан ортиқ электромобиллар импорт қилинган ҳамда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бир вақтда бу ҳолат кузатилаётгани ғалати албатта. Маълумки, кўплаб хизмат кўрсатиш объектлари атрофида тадбиркорлар томонидан электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилди ва аҳолига хизмат кўрсатиш жорий қилинди. Савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби ҳам белгиланган. Бироқ, Тошкент шаҳрида ўрнатилган, хусусан субабонент сифатида электр тармоқларига уланган ва электрдан қарздорлиги мавжуд бўлмаган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйилаётгани тадбиркорлар томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда. Шу сабабли, Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов Энергетика вазирлигига электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолияти чекланиб, уларни электр токидан узиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлик ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг қонунийлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin