31K17Telegramda ochish
АҚШ россияпараст олигарх Иванишвилини санкцион рўйхатга киритди Қўшма штатлар “Грузия орзуси” партияси етакчиси, амалда Грузияни ўз сиёсий ва иқтисодий назоратига олган россияпараст олигарх Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар эълон қилди. SDN рўйхатга киритилган Иванишвили 2012 йилда ҳокимиятга келган “Грузия орзуси” партиясининг раиси, 2011 йилгача Россия фуқароси бўлган, 7 млрд.долларлик бойлигини Россияда тўплаган. Иванишвили ва қўл остидаги жамоа Грузияни Россия орбитасига қайтариш ҳаракатларини аввалига яширинча амалга ошириб келган бўлса, 2024 йилдан бу ҳаракатлар очиқча эълон қилина бошланди ва ҳатто охирги тан олинмаган сайловлардан кейин Грузиянинг Европа иттифоқига кириши жараёнлари тўхтатилиши эълон қилинди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin