
“Инсон учун” — бизнес ва ижтимоий вазифа бирлашган кўргазма
1–2 май кунлари бўлиб ўтадиган “Инсон учун” савдо-кўргазмаси орқали иш билан таъминланган ногиронлар ва уларга иш берган тадбиркорлар бир майдонда учрашади. Бу тадбирнинг ўзи ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий аҳамиятга эга.
Тадбирда иштирок этаётган тадбиркорлар ишчиларининг ярми ногиронлар. Уларга яратилган шарт-шароит туфайли бу инсонлар фаол меҳнат қилмоқда, ўз маҳсулотларини яратишга ҳисса қўшмоқда.
Кўргазмадан асосий мақсад — тадбиркорларнинг савдо ҳажмини ошириш ва бу орқали яна кўпроқ ногиронларга иш ўринлари яратиш. Шунга монанд равишда, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик ҳам мустаҳкамланмоқда.
Кўргазма доирасида “Инсон” фильми намойиш этилади. Бу фильмда ногиронларнинг ҳаёти ҳикоя қилинган. Шунингдек, ҳар бир ногирон иштирокчи ўз бошидан ўтказган тажрибасини бошқаларга улашади.
Панел сессиялар, ижтимоий лойиҳалар, касблар бўйича беллашувлар ҳам ўтказилади.
Кўргазмада рўйхатдан ўтиш учун ҳавола