"Б.Мирбобоев Конституциявий суд судьяси этиб сайланган 2017 йил 24 август ҳолатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси иккинчи қисмида «қоида тариқасида» деган сўзлар бўлмаган ва Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши етмиш ёш бўлиши кераклиги ҳақидаги риоя этилиши мажбурий бўлган қатъий норма амалда бўлган".
"Бундан келиб чиқадики, Б.Мирбобоевни 2017 йил 24 август куни Конституциявий суднинг судьялигига сайлашда қонун талабига риоя этилмаган".
Конституциявий суд изоҳи:
"Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши, қоида тариқасида, етмиш ёшни ташкил этади деб белгиланган. Қонунчилик техникасига мувофиқ “қоида тариқасида” деган тушунча умумий талаб бўлиб, айрим пайтда истисноли ҳолатлар бўлиши мумкинлигини англатади".
“Қоида тариқасида” техникаси орқа сана билан киритилгани ҳақида лом-лим дейилмаган.