Ҳоким энди бунда тўнкалар...
Табиатнинг меҳридан мамнун -
Шовулларди ям-яшил ўрмон.
Болта тутган оломон бир кун
Дарахтларга келтирди қирон.
Ўтин бўлди асрий чинорлар –
Аждодларнинг тилсиз гувоҳи.
Арчаларни қирқди беорлар,
Кўкни тутди уларнинг оҳи...
Қайноқ ҳаёт барқ урган жойда
Кезиб юрар шарпа-кўлкалар...
Мунгли боқар кўкдаги ой ҳам –
Ҳоким энди бунда тўнкалар...
Рустам Ғаниев