Икки ойдан сал кўпроқ бўш турган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига, кутилганидек, Мурат Камалов сайланипти.
Мурат Камалов Қорақалпоғистонга совет даврида 21 йил раҳбарлик қилган Қаллибек Камаловнинг ўғли. Қаллибек Камалов 1987 йилда "пахта иши" бўйича қамалган, барча унвонларидан маҳрум этилган. Реабилитация қилинган ё қилинмаганлиги борасида маълумотлар йўқ.
Ерниязов вафотидан кейин, Қорақалпоғистон Конституциясига кўра 10 кун муддатда республикага раҳбар тайинланиши керак эди, муносиб номзодни тайинлаш учун оралиқ сайловлар ўтказишга ҳам тўғри келди. Келажакда август ва сентябрь ойида бўлгани каби республика раҳбарияти лавозими бўш туришини, турли ҳақли саволлар туғилишини олдини олиш ва энг асосийси - легитимликни таъминлаш мақсадида, Жўқорғи Кенгес Раисининг ваколати тўхтатилган ҳолатларда унинг вазифасини, масалан республика ҳукумати раиси бажариб туриши борасида ўзгартиришлар киритиш керакдир. Яна билмадим. Қонунлар ишлагани яхши.
- https://t.me/the_bakiroo/1372@the_bakiroo
- https://t.me/uzauz/584@uzauz