Тошкентдан Нукусгача — 1200 километр. Авваллари шу манзилга пул жўнатиш учун қанча заҳмат чекилиши ёдингиздадир?! Қоғоз ё салафанга ўралган омонатингиз таксичи ё бирор кўнгилли йўловчи орқали то эгасига етиб боргунича юрак ҳовучлаб ўтирардингиз... Харажатлариям одамни “чақиб” юборарди...
Бугун-чи? Халқ банки томонидан жорий қилинган “UzPay” тизими ана шу мушкулотларнинг барига чек қўйган! Банкка бориб пулни берасиз, мамлакатимизнинг исталган ҳудудидаги қариндошингиз ё танишингиз беш дақиқа ичида жўнатган маблағингизни нақд пулда олади. Ортиқча ҳаракат, кутиш, етиб бордими, йўқми, деган хавотирлардан холисиз.
Бу — Халқ банки томонидан кўрсатилаётган чакана хизматларнинг биргина тури!
2020 йилнинг ўтган даврида Халқ банки томонидан 20 миллион 215 минг мижозга чакана хизматлар кўрсатилди. Бу йўналишда даромад салмоғи эса икки баробардан зиёд ошди. Яъни 2019 йилда 445 млрд. сўмлик даромад кўрилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 937 млрд. сўмга етди.
Батафсил: https://t.me/xalqbankinfo/1445
Реклама
- https://t.me/xalqbankinfo/1445@xalqbankinfo