13K36Telegramda ochish
Навальний Россияга қайтмоқда Қаттол Путин буюртмасига кўра заҳарланган Алексей Навальний Россияга қайтаётганлигини эълон қилди. Путин ўзининг мухолифига нисбатан сиёсий суиқасди иш бермагач, унинг жаллодлари Навальний Россияга қайтмаслиги учун, уни қўрқитиш учун бор чораларни ишга солмоқда. Аслида муддати тугаб бўлган 5 йил аввалги "Ив Роше" иши бўйича Навальнийга қамоқ чорасини қўллаш борасидаги уринишлар ҳам шу жумладандир. Эътиборлиси, Путинпарастлар ҳам, Навальнийнинг сафдошлари ҳам уни қайтмай туришини, Россияда уни камида қамоқ ёки ўлим кутаётганини айтиб огоҳлантиришмоқда. Шу ўринда Филиппин мухолифати лидери Бенигно Акино ўзи қайтишини эълон қилганида Манила аэропортидаёқ диктатор Маркос буйруғи билан отиб ўлдирилгани эсга олинмоқда. Шундай қилиб, Навальний Россияга қайтмоқда. Умид шуки, Россия, албатта, озод бўлажак. https://www.instagram.com/tv/CJ-lt0YoT2s/?igshid=bymqst3y272l

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin