Allaev Uz kanalidan
Бир тажрибали, давлат ишида ишлаб турган ака менга қараб туриб айтди:
- Сен қамаласан.
Ғалати бўлиб кетдим. Бошимдан совуқ сув қуйгандек бўлди.
- Сен қамаласан. Чунки 20 йилларда сенга ўхшаб чиққан эркин фикрлилар 30 йилларда қатағон қилинган. 90 йилларда чиққан эркин фикрлаганлар ҳам деярли ҳаммаси қамалиб чиқди. Сизлар ҳам қамаласизлар.
- Қўйсангизчи, эскича фикрлаяпсиз. Замон ўзгарди. Ҳозир ортга йўл йўқ. Ҳукуматга ҳам эркин фикрлилар керак, биздан фақат фойда бўлади, — деб жавоб бердим.
- Йигирманчи йилларда ҳам, 90 йилларда ҳам шунақа ортга йўл йўқ, энди ҳаммаси ўзгаради деб ўйлашган. Лекин, тарих такрорланаверади. Сен тадбиркор экансан, шу фаолиятингдан жиноят топишади. Кимлардир аёлларни зўрлашда айбланади. Кимларнингдир чўнтагидан наркотик модда топишади. Яна қайсидиринг конституциявий режимга қарши бўлиб чиқасан. Улгурганинг қочасан. Қолганларингни жойинг қамоғда. Бу халққа менга ўхшаган сочини деса бошини олиб келадиган, хоҳлаган тизимга балиқ сувда сузгандек мослашадиган қўрқоқ одамлар керак...
- Энди ҳаммаси бошқача. Унақа бўлмайди, дейишдан бошқа гап айтолмадим.
@allaevuzb