Тарих сувайирғичлари ҳақида
Тарих жуда кўп тасодифлардан бунёд бўлади. Рўпара келган сувайирғичлардан у ё бу шоҳобчасига қараб тарих суви оқишидан бутунлай бошқа тарихлар ясалади.
Баъзида кўп ўйлайман, агар масалан, 1989 йилда Тяньаньмэнь майдонида бошланган эврилишлар бошқачароқ ривож топганида, либерал қарашли Ху Яобан ва унинг тарафдорлари позициясини Армия қўллаб қувватлаганида, балки Хитой бугун авторитар давлат бўлмаган ва балки Шарқий Туркистон 90- йиллардаёқ сиёсий мустақилликка эришган бўларди.
Ва балки, 1991 йил 18 август тонгида ГКЧП хунтаси Ельцинни дачасида ҳибсга олишганида, жуда катта эҳтимол билан билан биз суверенитетлар парадига гувоҳ бўлмаган бўлардик, ҳа, балки коммунистик режим қуларди, лекин таркибида Ўзбекистон ҳам бўлган бугунги Россия типидаги зўравон империя яшашда давом этарди.
Айтмоқчиманки, уйғурлар ва бизни ҳозирги етиб келган жойимизни яқин тарихимизда бўлиб ўтган, афсуски, ростанам тасодифга ўта яқин ҳодисаларнинг ривожи ажратиб турибди холос. Воқеалар ўзгача ривожланганида биз уйғурларнинг, уйғурлар эса бизнинг ҳолатимизда бўлиши мумкин эди.
Тарихнинг қофияларининг қарангки, 1933-1949 йилларда уйғурлар деярли ҳозирги ҳолимизда бўлган, Улар Хитойнинг вақтинча ожизланиши ва тасодиф берган сиёсий мустақилликларини сақлаб қола олишмаган.
@the_bankiroff