12K179Telegramda ochish

Polimonolog kanalidan

Фил дарди Қадим замонда бир мамлакатни урушда енгиб ҳукмронлигини ўрнатган шоҳ ўз қўшини билан бирга олиб келган жанговар филларини қишлоқбай бўлиб беради, яъни ҳар бир филни боқиш биттадан қишлоқ аҳлига юкланади. Шундоқ ҳам урушда айнан шу жониворлар дастидан хонавайрон бўлган аҳолида филга берадиган емишнинг ўзи қолмаганди. Бир қишлоқ фаоллари чойхонада йиғилишиб, Хўжа Насриддинга "сен гапга устасан, шикоятимизни шоҳга етказ" деб илтимос қилишибди, Афанди ҳам "бир ўзим бормайман, ўзларинг ҳам бирга борсаларинг, кетдик" деб шарт қўйибди. Хуллас, 20 кишича йиғилишиб, шоҳ ҳузурига йўл олишибди. Бир амаллаб саройгача етиб бора олган гуруҳни мутлақо кутилмаганда шоҳнинг шахсан ўзи қабул қилибди. Сарой ҳайбатидан қалтираб қолган жамоасига бир қараб олган Афанди бир қадам олдинга юриб гап бошлабди: - Жаноб шоҳ! - Ий, ман сан сайлаган раҳбармидим бунақа гапирасан, ман санларни эгаллаганман, бошқатдан бошла! - Узр, муҳтарам зоти олийлари, шаҳаншоҳим! - Бу бошқа гап. - Биз фалон қишлоқдан келдик. Бир шикоятимиз бор. - Ҳмм, шикоятми? - Йўқ, йўқ, дардимиз, илтимосимиз десак ҳам бўлади. - Хўш? - Бизга қишлоқбай ишлагани бир фил юборибсиз, энди у шунақангики, ээҳ, нимасини айтай, бу-бу фил-чи, эээ, бу фил сии.. деб бундоқ ортига ўгирилса, бирга келган жамоаси йўқ! Қачон, қанақа қилиб сурворишганини биров сезмай ҳам қолибди. Шоҳ эса Афандига маъноли қош чимириб қўярмиш. - Хўш, нега тўхтаб қолдинг, давом эт, чувринди? - Шу, фил-чи, эээ, хуллас, шу фил сиқилиб кетди-да, олампаноҳим. Бир ўзи якка. Шунинг учун бутун қишлоқ аҳли келишиб, унга жуфт керак деган хулосага келдик. Шунга агар имкон бўлса, яна битта фил қўшиб берсангиз, марҳаматингизни дариғ тутмангиз. - Маъқул, маъқул... P.S. Юқоридаги латифани бир туркдан эшитдим. Унинг версияси бўйича ўша қишлоқ Онадўли томонларда, шоҳ эса бобокалонимиз Амир Темур эди. Воқеа аслида бўлганми йўқми, билмадим. Фил ҳақидаги сўкинишлар этимологиясига алоқаси бор-йўқлиги ҳам номаълум. 👆@polimonolog 👈

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin