15K33Telegramda ochish
ГКЧП мағлуб бўлмагандек Ҳар йили ГКЧП мағлуб бўлган 21 августда нималардир ёзардим. Дунёни ўзгартирган, тарихий имконият, янги давлатчилигимиз боши, тақдиримизни бурган, сувайирғич куни каби ташбеҳлар қўллаб. Орадан 30 йил ўтиб ГКЧП мағлубияти ҳақида ёзиш ҳижолат ҳам. Чунки ГКЧП мағлуб бўлмагандек. "Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси" фильмида Мюллернинг охирги монологи эсингиздами? Фақат Мюллер ўрнида ГКЧП аъзоси Крючковни ё Пугони, "хайль" чақириғи ўрнига советча салютни тасаввур қилинг: "Ҳозир ўн ёшли болаларга биз қизиқмасмиз: на биз, на бизнинг ғоялар. Улар очлик ва портлашларни кечиришмайди. Лекин ҳозир ҳеч нарсани тушунмаганлар биз ҳақимизда афсоналар айтишади, афсоналарни эса тўйдириб бориш, эртакчиларни яратиш керак, улар бизнинг сўзларимизни йигирма йилдан кейин ўзгача тарзда одамларга етказишади. Қаердадир "салом" сўзининг ўрнига кимнингдир шарафига "хайль" дейишмоқдами, билингки, улар бизни кутишмоқда, биз ўша ерда қайта туғилишни бошлаймиз"

Arxivda shunga yaqin