Бугун Алоқабанк янги рақамли хизматлар тақдимотини ўтказди
Намойиш этилган инновацион линейкада шахсан менга Aloqabank Business иловаси ёқди. Бу ўзбек банкчилигида росмана янги даврни очиб беради. Муболаға эмас. Мазкур илова орқали банкда идентификацияланган корпоратив мижозлар тўловлардан тортиб, конверсия, иш ҳақи лойиҳаси, депозит жойлаш операцияларигача бўлган барча банк хизматларини онлайнда амалга оширишлари мумкин. Илова муаллифларига кўра, дастурга яқин орада модулли кредитлардан фойдаланиш имконияти ҳам қўшилади.
Банкдаги манбаларнинг маълум қилишларича, Наврўз байрамигача иловадан фойдаланган корпоратив мижозларга тариф режаларида белгиланган комиссиялар бўйича 50 фоизлик муддати чекланмаган чегирмалар тақдим этилади. Агар мижоз бошқа банк мижози бўлса унга рақобатчи банкдаги тарифлардан арзон бўлган тарифлар ваъда қилинмоқда. Мижозлар ови учун энг қулай давр - йил боши яқинлиги инобатга олинса, бошқа рақобатчи банклар ўзларининг даромадли мижозларидан хавотир олишни бошласалар бўлади.
Дарвоқе, Алоқабанкнинг ҳеч қачон бой берилмайдиган рақобатли позицияси мавжуд: бу - ёшлар билан ишлаш, ёшларга таяниш ва ёшларга ишониш. Бугунги тақдимотда ҳозир бўлганлар, ўйлайманки, бунга ўзлари ишонч ҳосил қилишди.
®