18K72Telegramda ochish
"Бувамнинг ошқозонидаги мамлакат" Замонамиз болаларини китоб ўқишга ундаш ёки уларга ҳар куни китоб ўқиб бериш орқали китобга қизиқтириш осон эмас. Ҳозир мактаб таълими онлайнга кўчгач, дарс назорати ҳам, уй вазифаси сўрови ҳам ота-оналар зиммасига ўтган кунларда айниқса қийин иш бу. Унданам қийини болалар учун ўзбек тилида, яна лотин алифбосида ёзилган бадиий адабиётларни топиш. Мен Худойберди Тўхтабоев, Турсунбой Адашбоев, Қуддус Муҳаммадий, Зафар Диёрлардан кейин болалар учун ижод қиладиган муаллифлар қолмаган, деб ўйлардим. Йўқ, адашибман. Майдонга болалар учун, айниқса бугунги замонавий дунёнинг болалалари учун ёзадиган янги авлод чиқишдан тўхтатмаган экан. Яқинда қўлимга Қобилжон Шерматовнинг "Бувамнинг ошқозонидаги мамлакат" қиссаси тушиб қолди. Қисса олтинчи синф ўқувчиси, бугунги болаларнинг содда тилидан ҳикоя қилади. Воқеалар, айрим фикрлар катталарниям ўйлантириб қўяди. "Ҳукмдор Сфаннинг ожиз нуқтаси" боби масалан, кеча ё аввалги кунги воқеаларни тасвирлагандек. Китоб "Академнашр"да чоп этилган. Нархи 60 минг сўм. Агар китоб буюртма қилишда bakiroo промокодини айтсангиз, 5 минг сўм чегирма оласиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin