Яхши янгиликлар ҳам бор:
2020 йил 1 мартдан бошлаб инкассация хизмати учун ҳақ хизматни буюртма қилувчи томонидан тўланадиган бўлмоқда.
Ниҳоят, Ўзбекистонда ҳам инкассация хизматлари бозори шаклланишига йўл очилмоқда.
P.S. Бутун дунёда нақд пулнинг қиймати нақдсиз аналогидан арзонроқ юради. Чунки нақд пулни санаш, сақлаш, ташиш, саралаш, қўриқлаш керак. Нақд пулни йўқотиш эҳтимоли ҳамиша юқори. Бизда эса узоқ йиллар атайин нақд пул дефицити орқали унинг культи ва фетишизми яратилган. Нақдлаштириш саноати шакллантирилган ҳатто. Атайин.