Инкассация хизмати бозорини ташкил этиш йўлидаги яна бир қадам
Назарий жиҳатдан инкассация хизмати бўйича монополия бекор қилинганига 1,5 йил бўлди. Лекин амалда ўтган даврда ўзаро рақобатлашувчи мустақил инкассация компаниялари ёки банкларнинг инкассация хизматлари пайдо бўлмади. Чунки инкассация хизматини ташкил этиш бўйича амалий механизмлар ишлаб чиқилмаган эди.
Мана энди бундай механизмлар лойиҳаси мавжуд ва тез орада кучга киради.
Умид қиламизки, регулятор банк бўлмаган инкассация компанияларини ҳам бозорга кириши бўйича ҳуқуқий асослар яратиб беради.
@the_bakiroo