19K69Telegramda ochish
Сафга турдик Украин шоираси Леся Украинка қаламига мансуб Сафга турдик шеъри. Эркин Воҳидов таржимасида. Сафга турдик — ҳақдир йўлимиз, Биламиз, ҳақ асло енгилмас. Шу ишонч-ла кучли қўлимиз, Шу ишонч-ла оламиз нафас. Сафимизда йўқ бирор олчоқ, Қўрқитолмас бизларни зулмат. Қўлимизда муқаддас байроқ, Баланд тутиб борамиз ҳар вақт. Ким ҳақ учун қилса фидо жон, Бизнинг сафга турсин баробар. Унга қалблар очиқ ҳар қачон, Ҳақни севган бизга биродар.

Arxivda shunga yaqin