Рейтингсиз қолаётган Россия
Moody’s Россиянинг барча рейтингларини, хусусан мамлакатнинг суверен рейтингини ҳам чақириб олганини эълон қилди.
Агентлик ўз қарорини Европа иттифоқи санкциялари тўртинчи пакети талаблари ва бошқа хусусий сабаблар билан изоҳлаган.
Аввалроқ Fitch агентлиги Россия эмитентлари билан боғлиқ барча рейтингларни қайтариб олганди. S&P эса рейтингларни қайтариб олиш режалари тузилаётганини эълон қилган.
Рейтинг кўрсаткичларига эга бўлмаган Россия компаниялари ва банклари энди янги битимлар тузишда ҳаддан зиёд мураккаб муаммоларга дуч келади.