Олигарх Усманов Европа иттифоқи билан судлашмоқчи
Рус олигархи Европа иттифоқи томонидан қўлланилган санкцияларга қарши даъво аризасини киритган.
Шунингдек. Европа иттифоқи умумий юрисдикциясига киритилган даъвога кўра, якуний суд қарори қабул қилингунга қадар санкциялар амал қилишини ҳам тўхтатиб туриш сўралган.
Усмановдан аввал санкцияларни суд орқали бекор қилишга Европада трансляцияси тақиқланган Кремлнинг пропаганда аҳлатхонаси Russia today телеканали ҳам уриниб кўрганди. Натижа муваффақиятсиз чиққан.
Умуман олганда, санкцияларни бекор қилишга суд воситасида уринишлар практикада деярли натижа бермайди, жараёнлар кўпинча йиллаб давом этсада, одатда даъвогарларнинг ютқизиғи билан якун топади.