18K38Telegramda ochish
Asaxiy Books лойиҳасида Чернобиль фожиаси ҳақида янги китоб чоп этди. Бу сафар 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Белоруслик ёзувчи Светлана Алексиевичнинг «Чернобиль таваллоси» китоби ўзбек тилига таржима қилинди. ХХ асрнинг энг катта техноген фожиаларидан бири Чернобиль ҳақида Собиқ совет иттифоқи аъзоси сифатида яхши биламиз. Ушбу фожианинг бир қисми бизнинг минглаб юртдошларимизга ҳам таъсир қилган. Маҳоратли ёзувчи Светлана Алексиевич бу сафар фожиани ўз услубида Чернобиль атрофидаги аҳоли тилидан сўзлаб беради. Аҳоли бу воқеани қанақа кўргани, уларнинг тақдирида бу қанақа таъсир қилгани жуда қизиқарли ва ҳиссиётларга бой тарзда очиб берилади. Бу бадиий тўқима эмас, реал инсонлар ва уларнинг тақдири ҳақида таъсирчан китобдир. Бу шунақа китобки, уни ўқиган инсон ҳаётга ҳеч қачон олдингидек қаролмайди, бугунги кунининг, бугунги ҳаётининг қадрига кўпроқ етади. Китоб Asaxiy Uz интернет-дўкони орқали сотувда. Китоб ҳақида маълумотлар: Бетлари сони: 390 Муқоваси: Юмшоқ Адади: 1000 нусха Нархи: 45 000 Сўм Буюртма бериш: Сайт орқали: https://asaxiy.uz/s/XqXv7Suc43 Телеграм орқали: @asaxiybot

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin