Уолтер Айзексоннинг «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби «Asaxiy Books» томонидан ўзбек тилида чоп этилди.
Илмий-оммабоп мавзудаги ушбу китобнинг ўзбек тилига таржимасини катта ютуқ деса бўлади.
Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган бўлиб, Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф қилади.
Китобда жамиятимиз учун долзарб бўлган қуйидаги саволларга жавоб излаш мумкин?
• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?
• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?
• Илмий янгиликлар қандай қилинади?
• Илм-фан ривожи учун нималар қилиш керак?
• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?
• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
• Сизда бўлажак болангизнинг сочининг ранги, кўзининг ранги, бўйи, мушакларини танлаш имкони бўлса нима қилган бўлар эдингиз?
• Нобел мукофоти қандай қўлга киритилади?
Ушбу саволларга Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна ҳаёти мисолида жавоб қидирилган.
Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, мавзуси ва кўтарилган муаммолар кўлами жиҳатидан ўзбек тилида бутунлай янги контент таклиф қиляпти деб бемалол айтиш мумкин. Китобни тайёрлаш жараёнида таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган.
Бетлари сони: 736 бет (ранглик китоб)
Таржимон: Дилшода Худойназарова
Бош муҳаррир: Хуршид Йўлдошев
Нархи: 89 000 Сўм.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6486beb163866
Реклама
- https://asaxiy.uz/u/6486beb163866asaxiy.uz