
Бизнесда тўғри савол қўйиб билиш ва унга самарали жавоб излаш жуда муҳим. Қандай қилиб нолдан компания яратиш, муваффақиятга эришиш мумкин? Стартаплар нима ва улар қандай шароитларда пайдо бўлади? Қандай қилиб бозорни забт этиш мумкин? Сотиш санъатини қандай ўзлаштириш керак? Нима учун тадбиркор глобал фикрлаши муҳим?
“Asaxiy Books” ўзбек тилида янги чоп этган «Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай кўриш мумкин?» китобида машҳур тадбиркор Питер Тил мана шу саволларга жавоб қидиради. Питер Тил PayPal тўлов тизими асосчиси, Facebook нинг илк инвестори, Space X ва бир нечта лойиҳаларга биринчилардан бўлиб инвестиция киритган инноватор тадбиркордир. У машҳур Стэнфорд университетида маъруза ўқишга таклиф қилинади ва у ерда ўз тажрибалари асосида дарс ўтиб бошлайди. Бу Стэнфорд талабалари орасида катта қизиқиш уйғотади ва кейинчалик дарсни китоб қилиб ёзиш ғояси пайдо бўлади. Китоб чиққанда бизнес оламида катта шов-шувларга сабаб бўлади. Китобда Facebook, Microsoft, eBay, Twitter, LinkedIn ва бошқа кўплаб компаниялар мисолида, Paypal даги улкан тажриба асосида таҳлилий ва асосли маълумот берилган.
Китоб Стенфорддаги стартап курсига асосланган бўлсада, бу анъанавий маънода дарслик эмас. Бу тадбиркорга фикрлаш қобилиятини ўстирадиган ва дунёга, келажакка янгича қарашга ўргатадиган машқлар тўплами деса ҳам бўлади.
Китоб тадбиркорларга, менежерларга, маркетологларга, ИТ мутахассисларига, стартап асос солмоқчи бўлганларга, иқтисодиёт, солиқ, давлат бошқаруви, банк ва молия соҳасида ўқувчи талабаларга тавсия этилади.
Нархи: 75 000 Сўм
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/63f8931f17be5
Реклама
- https://asaxiy.uz/u/63f8931f17be5asaxiy.uz