Таълим соҳаси ривожланишни давом этмоқда. UDEA университетининг очилиши бунинг исботи
Ана шундай университетлардан бири Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети - UDEA (University of Digital Economics and Agrotechnologies). 10-11-12 август кунлари ушбу замонавий нодавлат олий таълим ташкилотида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчиллик иштирокида очиқ эшик кунлари ташкил қилинди.
Бу олий таълим муассасасида Ўзбекистон ёшлари учун дунё миқёсида эътироф этиладиган сифатли таълим олиш имконияти яратилади ва иқтисодиёт, жумладан, банк сектори ва қишлоқ хўжалиги учун халқаро стандартларга мос келадиган малакали кадрларни тайёрлаб берилади.
Қабул режасига кўра 2022-2023 ўқув йилида бакалавриатга – 160 нафар, магистратурага – 40 нафар талаба қабул қилинади.
2030 йилгача 3000 дан зиёд юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан, банк секторига етказиб бериш режалаштирилган.
Битирувчилар Давлат бошқаруви, Ахборот коммуникациялари, Фан ва таълим, Банк ва молия, Қишлоқ хўжалиги соҳаларида мутахассис бўлиб етишишади.
Бакалавр 4 йил
Молия ва молиявий технологиялар
Агробизнес ва инвестицион фаолият
Кириш имтиҳонлари
Математика, мантиқ, инглиз тили
Рўйхатдан ўтиш 26 - августгача
Магистр 2 йил
Тижорат банкларини бошқариш
Суҳбат асосида
Рўйхатдан ўтиш 23 августгача
Ҳужжатларни онлайн ва офлайн тарзда топшириш мумкин.
Даргоҳда 25 дан ортиқ нуфузли хорижий университетларнинг илмий даражаларига эга шунингдек, АҚШ, Малайзия, Буюк Британия ва Европадан таклиф этилган профессорлар дарс беришади.
Университет сайти
- http://udea.uz/udea.uz