Украина АҚШдан барча хусусий рус банкларига санкциялар киритишни сўрамоқда
Қўшма штатлар Молия вазирлигига юборилган сўров барча рус банкларига нисбатан санкциялар қўллаш таклифини ўз ичига олган.
Украинанинг АҚШдаги элчисининг айтишича, ҳар қандай Россия банки чекловларнинг қонуний мақсадига айланиши керак, чунки рус банклари Путиннинг ҳарбий кампаниясини молиялаштиришда иштирок этмоқда. Ҳафтасига бир жуфт рус банкининг санкцион рўйхатга қўшиб борилиши Москванинг урушни давом эттириш имкониятларини қисқартиради.
Россия ўз банкларини қурол ўлароқ ишлатиши ҳақида кўп бора ёзганмиз, афсуски, қатор мамлакатлар йўқотишлар ва оғриқларни ўз таналарида ҳис этмагунча эътиборсизликда давом этишди ва этишмоқда ҳам.