21K132Telegramda ochish
Тошкент кун бўйи "пробка" режимига қайтди Тўсатдан 5 сентябрь келиб қолди. Худди тўсатдан ёз келиб қолиши, тўсатдан қиш келиб қолиши каби юз берди бу Тошкентда. Жамоат транспорти йўқ. Боласини боғча ва мактабга оборадиган ҳам, ишга борадиган ҳам, ўқишга борадиган ҳам машинада юришга, таксида ҳаракатланишга мажбур. Эрталаб нафақат марказий кўчалар, бутун Чилонзор, бутун Юнусобод, бутун Қорақамиш ва Олмазор кўчалари фалаждек қотган эди, кечга яқин бу такрорланади. Ва бу энди ҳар кунги одатий ҳолатга айланади. Автобуслар қатнови кўпаядими? Йўқ. Трамвай ҳаракати тикланадими? Йўқ. Очиқ ва рақобатли танлов асосида пуллик парковкалар пайдо бўладими? Йўқ. Шаҳарга кириш асосий тугунларида бепул парковкалар пайдо бўладими? Йўқ. Ундан кўра чиновниклар вертолетда ҳаракатланишни бошлашади. Балки тез ёрдам машиналарида ҳам.

Arxivda shunga yaqin