Оддий арифметикага мурожаат қилиб туриш керак
Муддатли битимлардаги реал нарх масаласи фақат мана бу ҳисобда кўрсатилганидек онлайн магазинларгагина тааллуқли эмас.
Янги қурилаётган уй-жойлардаги бўлиб тўлаш шартлари бунданда оғирроқ. Лекин ҳисобини билмаганлар ипотекани эмас, бўлиб тўлаш шартларини танлайверадилар.
Буни қўйинг майли. Бизнес офислар сотуви Тошкентда роса авжида. Уларнинг харидорлари асосан ҳисобли, ўлчовли иш одамлари. Ҳатто шу тоифа ҳам каррасига қиммат тушадиган бўлиб тўлаш шартларига осонгина илинишади.
Машина бозори ёки унинг атрофида авж олаётган "вариант шартларида" машина таклиф этаётганлар аввалбошдан ўзининг мижоз ориентирларини ҳисобини билмаганлар учун мўлжаллашган. Эътирозим йўқ, чунки бу битимлар ҳам ўзаро розилик билан юз бермоқда. Фақат томонлардан бири ҳисобини жуда тўғри олган, иккинчи тараф эса умуман ҳисоб-китоб қилмаган.
- https://t.me/muttahambankirlar/62@muttahambankirlar