Ҳаммаси норасмий
Албатта расмий бўлмаган ва ёпиқлик даражаси ўтган қора эпохани ҳам ортда қолдирган бир шароитда номи тилга олиниши тақиқланган маҳсулот экспорти бўйича субъектлар қирқимида бирон ахборотни, ҳатто у жуда ишончли манбадан бўлса ҳам, эълон қилиш мумкин эмас. Бу оқибатлар яратади.
Шунинг учун 2022 йилдаги номи тилга олиниши тақиқланган маҳсулот экспорт ҳажми бўйича маълумотларни шартли номлар билан очиқлаш ўринлироқ кўринади. Бу номлар йирик еттиталикни ва 2711121900, 2711129700, 2711210000 ва 2711190000 кодлари бўйича экспорт кўрсаткичларини ҳисобга олади.