8.6K43Telegramda ochish
Антикоронавирус иқтисодий чоралари билан танишишда пайдо бўлган илк саволлар: 1. 10 трлн.сўмлик Антикризис жамғармаси қайси манбалардан тўлдирилади? 2. Апрель-сентябрь ойлари учун солиқ таътиллари ва чегирмалари ўрни қандай компенсацияланади? Ушбу даврда бюджет йўқотишлари прогнози қанча? 3. Эълон қилинган кенг хусусийлаштириш дастури кризис шароитида тўхтатиб туриладими? 4. Хусусий секторга ваъда этилаётган 30 трлн.сўмлик револьвер кредитлар қайси манбалардан молиялаштирилади? Яна давлат давлат банклари капиталига пул берадими? 5. 5 трлн.сўмлик пролонгация бўладиган кредитлар доирасида ресурс манбалари муддати ҳам тегишли муддатга марказлашган тарзда узайтириладими? Ёки шу даврда ликвидлилик узилишларига кўз юмиладими? Саволлар чоралар пакети аҳамияти ва муҳимлигини асло пасайтирмайди. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin