19K127Telegramda ochish
Регуляторга ташаккур билдиришдан ташқари, энди бугунги баёнотда эълон қилинган аниқлаштирувчи бандларни Қоидаларга киритилишини кутиб қоламиз Марказий банк изоҳ бермоқда: "Янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди. Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди". Албатта, регуляторнинг тезкор муносабати қувонарли. Чунки кечадан бошлаб нафақат омонатчилар, кредит маҳсулотларидан фойдаланувчилар ва ҳатто уйини иккиламчи ипотека орқали сотувчилар, умуман, қонунга итоаткор ва рақамли технологиялардан фойдаланувчи ҳар бир ўзбекистонлик хавотирга тушиб қолганди. Чунки қоидалар росмана ишга тушса, улар эҳтимолий қонубузарларни эмас (улар доим айланиб ўтиш йўлини топишади), қонунсеварларни жазолаган бўларди. Регуляторга ташаккур билдиришдан ташқари, энди бугунги баёнотда эълон қилинган аниқлаштирувчи бандларни Қоидаларга киритилишини кутиб қоламиз. Чунки баёнотлар эмас, қоидалар ишлаши керак. Дарвоқе, ушбу ўзгартиришларга бош қош бўлган асл ташаббускорлар ҳам икки оғиз муносабат билдириб юборса бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin