31K198Telegramda ochish
Бизнесни тинч қўйинг: 2022 йили бизнес фаолиятини текшириш ҳолатлари 2 бараварга кўпайган Мустақил тадқиқотлар аниқлашича, 2022 йил давомида 32 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 167 минг 037 та текширувлар ўтказилган. 2021 йилда эса бу рақам 86 500 ни ташкил қилган. Республика кесимида олиб қаралса энг кўп текширув пойтахтда ўтказилган. Текширувчи ташкилотлар орасида солиқ органлари етакчи. Янги деб номланувчи даврнинг илк кунларданоқ бизнес эгаларининг ишига ҳалақит қилиш, айниқса, турли “текшир-текширлар”ни мутлақо йўқотиш лозимлигини таъкидлаб келинмоқда. Бироқ, вақт ўтяпти ҳамки, бу ҳолатлар кўпайса кўпаймоқда, камаймаяпти. Кимдир нотўғри бизнес қилаётган бўлса уни рақобат шундоқ ҳам синдиради ва тўғри ишлаётган бизнес ютиб кетаверади. Уларга энг камида ҳалақит бермаслик — катта ёрдам. Бизнесни “текшир-текшир” қилганларга нисбатан қатъий жазо ҳам йўқ. Шунчаки, ишдан бўшатилади, ҳайфсан берилади ёки оладиган “премия”сидан мосуво қилинади. Шу йўсин давом этаверса эндигина эркин нафас олишни бошлаган тадбиркорлик соҳаси ҳам бўғилади ва бу нафақат оддий аҳоли, бориб-бориб бутун мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin