Бугун эрталабдан мажлисга боришга мажбур бўлиб, ўзи учун, кейин уйда қолган бола-чақаси, ота-онаси учун қўрқиб уйга қандай қайтишни ўйлаётган юзлаб нормал одамлар иккита ўринбосар раҳбарни эслаб ўтиришипти.
Ҳурматли, ўша иккита ўринбосар, бирингиз вилоятда, яна бирингиз Тошкентда мажлислар ўтказиб ётибсиз, ўнлаб, юзлаб одамларнинг соғлиғини хавф остида қолдираяпсиз, агар ушбу сатрларни ўқиб ўтирган бўлсангиз, билинг:
Агар бугунги мажлисларда кимдир вирус юқтирган бўлса, ўша одамлар уйига бориб яқинларига вирус юқтиришса, бу бўйича жавобгарлик тўлиқ сизларнинг зиммангизда бўлади. Қонунларга тупуриб қўйгандирсиз, лекин худодан қўрқинг, қарғишдан қўрқинг. Одамлар худога солаяпти, қарғаяпти.
Ҳақдорларнинг қарғиши албатта уради.