Марказий банк юқоридаги тавсияларининг соддалаштирилган маъноси:
Кредит муддатини узайтириш бўйича Қарздор Таъсисчиларининг қарори, Гаровга қўювчиларнинг кредит муддатини узайтиришга розилик хатлари, Кафиллик ва суғурта полислари берган субъектларнинг розилиги каби ҳужжатлар карантин даври тугагандан кейин талаб қилинади.
Агар ушбу ҳужжатлар карантин даври ва чекловлари тугагач, Банкка тақдим этилмаса ва тегишли шартлар бажарилмаса, Банкнинг Кредит шартномаси бўйича реструктуризация қарори бир томонлама бекор қилинади.
Ҳозирги вазиятда банк тизими рўпара бўлаётган барча ёмон вариантлар шароитида энг яхши йўл шу. Энг иродалиси ҳам.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/677@the_bakiroo