39K205Telegramda ochish
Ўзбекистонликлар чет элда фақат қора меҳнат қилишади, улар гастербайтерликдан бошқа нарсага ярамайди деган стереотипларни парча-парча қилиб ташлаётан, нафақат хорижликлар, балки ўзимизникиларнинг ҳам фикрини, тасаввурларини ўзгартираётган Uzbekistan’s Club лойиҳаси фильмлари эндиликда еттита – My5, UzReport TV, Zoʻr TV, Sevimli, Milliy TV, Renessans TV, Ёшлар ва Маҳалла телеканалларида намойиш этилади. Қайнана-келин, ўлдим-куйдим мавзударидаги тутуруқсиз сериалларни мана шунақа илмий-маърифий, мотивацион, сифатли контентлар сиқиб чиқараётгани жуда яхши. Илгари мактабни битиргач нима қилишини билмай, Россияга қора ишга кетишга тайёр бўлиб турган ёшларимиз, энди ўз олдиларига каттароқ мақсадларни қўйишяпти, илм олиб, тил ўрганиб зўр карьера қиламан дейишяпти. Uzbekistan’s Club фильмларидаги қаҳрамонлар бошидан кечирган ҳикоялари, босиб ўтган йўллари ҳақида гапириб беришаркан, ўз-ўзидан йигит-қизларимиз улардан ўрнак олишяпти – “Мана, қилса бўлар экан, мен ҳам ўқийман”, деб ҳозирдан режалар тузишяпти, аниқроғи, ҳеч ким гастербайтер бўламан демаяпти. Март ойидан Uzbekistan’s Club лойиҳасининг “АҚШ мавсуми” премьера қилиниши кутилмоқда. Бу сафар ҳам аввалгилари каби, балки унданда яхшироқ фильмларни кутиб қоламиз. Ўзбекистонликларни бирлаштириш, ёшларни тўғри йўлга бошлашга ўз ҳиссасини қўшаётган жамоанинг барча аъзоларига мувафақият тилайман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin