Ижобий трендлар
Кунлик шикастланиш ўсиши 14 апрель куни энг юқори кўрсаткичга - 18 фоизга етганди. Шу кунни мамлакатимизда эпидемия чўққиси деб атаса бўлади.
Охирги 10 кунда бу кўрсаткич ўртачаси 5,4 фоизга тушди ва пасайиш тенденцияси бир маромда давом этмоқда.
5- кун кетма-кет шифохонада қолаётганлар сони камаймоқда. Яъни медицинамизга юклама мўътадиллашмоқда.