Шикастланишлар сони 9 баробардан зиёдга ортди. Лекин бу фақат бошланиши
Агар январь ойининг биринчи санаси маълумотлари билан солиштирилса (88), кечаги шикастланиш кўрсаткичлари (824) 9 баробардан зиёдга кўпайди.
Тўғри, бу ҳали ўтган йили августда қайд этилган абсолют максимум эмас. Лекин келаси ҳафтанинг ўзида ушбу максимумлардан ўтилиши, ундан кейинги ҳафтада эса тўрт хонали шикастланиш кўрсаткичларига етишимиз мумкин.
Нега дейишингиз мумкин. Чунки ҳар тўлқинда шикастланиш бўйича Қозоғистон биздан бир ҳафта ўн кунлик олдинроқда юради. Кеча қўшниларимизда 10418 нафар фуқарода коронавирус аниқланган. Бу йил бошидаги кўрсаткичдан 23 баравар кўп дегани. Қўшниларимиздаги шикастланиш статистикаси ўтган йили августдаги максимумларни ҳам ортда қолдирди ва беш хонали кўрсаткичга ўтди.
Бизда эҳтимолки шу тенденция бирор ўн кун, икки ҳафта давомида такрорланади.
Таъкидлаш керакки, шикастланиш рекордлари дунё бўйича ҳам ҳар куни янгиланмоқда.
- https://t.me/ssvuz/8652@ssvuz