


🏦 Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини ишга туширмоқда
Жорий йилнинг 30 август куни "Асакабанк" АЖ ва "BI Group" девелопер компанияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим доирасида "Бизнинг Ипотека" номли янги ипотека маҳсулотининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Янги ипотека кредити ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.
"Бизнинг Ипотека" кредити шартлари:
• фоиз ставкаси – 22,5% гача;
• дастлабки бошланғич тўлов – 25% дан бошлаб;
• муддати – 1 йилдан 10 йилгача;
• расмий даромадсиз ҳам кредит расмийлаштириш мумкин;
• қурилиш босқичида қўшимча гаров талаб қилинмайди.
Батафсил маълумот Асакабанкнинг 1152 рақамида.
Реклама