Neft va Gaz Ishi kanalidan
2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида даҳшатли портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 нафар ходим ҳалок бўлган 180 нафар ходим жароҳат олган.
British Petroleum ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 млн доллардан, 15 млн долларгача, жароҳат олганларга 100 минг доллардан жароҳат оғирлигига қараб 1 млн долларгача компенсация тўлаб берган. Келишувлар махфий бўлган, шу сабабли аниқ сўммалар оммага ошкор қилинмаган. Бироқ ҳалокат билан боғлиқ даъволарни ҳал этиш учун 1.6 млрд доллар ажратганлигини жамоатчиликка очиқлаган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаётини ҳеч бир тўлов билан қайтариб бўлмайди, бироқ оила аъзоларига компенсация тўлаб берилиши керак.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz