Борса-келмасда халқаро марафон бўлиб ўтди
11 мамлакатдан 250 нафар спортчи иштирок этган халқаро марафон нафақат ҳаваскорларни, балки профессионал спортчиларни ҳам қизиқтира олди.
Марафон Орол денгизи яқинидаги "Борса-келмас" тракти ҳудудида бўлиб ўтди. Тадбирнинг айнан бу ерда ўтказишдан мақсад минтақадаги экологик фожеани кўрсатиб бериш эди. Марафон нафақат спорт мусобақаси, балки табиатни асраш муҳим эканлигини ёрқин ифодаловчи ҳаракатга айланди.
Тадбир Ўзбекистон Экология вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. ProRun ташкилоти тадбирни юқори савияда ўтишини таъминлади.