14K88Telegramda ochish
“Пойтахт” савдо маркази рўпарасидаги амалдаги парковка ҳудудида бошланаётган қурилиш бўйича икки оғиз. 4427- сонли Президент қарори талаблари бўйича, ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади. Ёки ер участкасини тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўлиши лозим. Белгиланган қоидаларга кўра, электрон онлайн-аукцион ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш ва лот тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш аукцион бошланишидан 15 календарь кун олдин амалга оширилади. Мазкур участка «E-IJRO AUKSION»га қўйилганини мен кўрмадим, кимдир кўрдими? Агар аукцион енг остида ўтказилиб, "ғолиб" аниқланган бўлса, унинг кимлигини, қанчага ва қанақа шартларда участка тақдим этилганини очиқланиши керак-ку. Ёки уяладиган. яшириладиган жойи борми? Балки ер участкасини кимгадир бериш тўғрисида Президент ёки ҳукумат қарори чиққандир дерсиз? Лекин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари порталини доимий кузатиб бораман. Тегишли лойиҳага кўзим тушмади. Ҳуллас, жудаям ғалати. Нималар бўлаётганини жамоатчилик билишга ва сўрашга ҳақли. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin