22K44Telegramda ochish
Янги тизим қандай ишламоқда? Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш мақсадида янги тизим ишга туширилган эди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги янги тизим қандай натижалар бераётгани ҳақида ҳисобот берди. Унга кўра, энди муҳтожлик ногиронлик билан бир вақтда ахборот тизими орқали аниқланмоқда. Фуқароларга зарур воситаларни харид қилиш учун онлайн-ваучер шакллантирилди ва уларга СМС ҳамда ижтимоий хизматлар орқали хабар берилмоқда. Янги тизимнинг жорий этилиши натижасида: • Таъминот муддати протезлар учун 67 кундан 17 кунга, реабилитация воситалари учун 52 кундан 11 кунга қисқарган. • Фуқаролар танлов эркинлиги ва яхшиланган ассортиментга эга бўлган. • Ҳозирги вақтга келиб 57 мингдан ортиқ ваучер шакллантирилиб, 24 минг кишига барча зарур воситалар берилди, 90 дан ортиқ тадбиркор платформада 500 турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган. Шунингдек, фуқароларга олган маҳсулотлари учун 35 та тадбиркорга 30 млрд сўм маблағ автомат тарзда тасдиқлангач 10 кун муддат ичида ўтказиб берилган. Тегишли воситаларга эҳтиёжи бўлсада қаерга мурожаат қилишни билмаган фуқароларга «Инсон» марказлари орқали мурожаатларни қабул қилиш механизми яратилиб, маҳаллалардаги ижтимоий ходим ёки марказдаги операторга мурожаатларни олиш имкони пайдо бўлган. Бугунги кунда 7 000 та тегишли воситаларни олиш ҳамда 14 мингта ваучери шаклланган фуқаролар буюртма бериши кутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin