25K51Telegramda ochish
Маданий мерос агентлиги Бобур ҳайкали теграсида кўприк қуриш бошлашганини билмасмиди? Ўзбек номенклатураси жамоавий ҳимояда ажойиб ёки жамоавий амнезияни зўр ўйнашади. Ҳамма эшитган, билган, гувоҳи бўлаётган нарса ва ҳодисаларни худди биринчи марта кўраётгандек тутишади улар. Маданий мерос агентлигига кўра, Андижондаги Бобур ҳайкалини шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш юзасидан тегишли ташкилотларга илмий-эксперт кенгаши хулосасини олиш зарурлиги тушунтирилган. Демак, тушунтириш берилган бўлса, Моддий маданий мерос ҳисобланадиган Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича Агентликка ёки унинг Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган Андижон вилоятидаги бошқармасига аллақачон мурожаат бўлган. Кейинги абзацни ўқиймиз. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши белгилаб қўйилган. Нима, Агентлик ва унинг Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган Андижон вилоятидаги бошқармаси Бобур ҳайкали теграсида аллақачон ковлаш, бузиш, қуриш ишлари бошланиб юборилганидан бехабармиди? Ва энг асосий савол: агентлик Бобур ҳайкали кўчирилишини (ёнига кўприк, ўрнига дом қуриш учун) оқламоқдами ёки қораламоқдами?

Arxivda shunga yaqin