28K177Telegramda ochish
Бобур ҳайкалини кўчириб “дом” қуришни Бобуршунослардан сўрашипти Андижон вилоят ҳокими сўзчининг маълум қилишича, Бобур ҳайкалини кўчириш ва майдонга “дом” қуриш таклифига Илмий кенгаш вакиллари, Бобуршунослар ҳамда Андижон оқсоқоллари бошчилигида ушбу мавзу муҳокама этилиб, керакли хулоса олинган. Демакки, оқсоқолларни қўя турайлик, бобуршунослар (исмлари келтирилмаган) ҳам ҳокимга ва домқурар инвесторларга йўқ, бу хато, уят иш дея олишмаган. Балки майдон майдонлигича қолсин, дом қуришга не ҳожат, деган фикрни ҳам амалдор ва пулдор тўраларга етказа олишмаган. Ҳоким сўзчиси Навоий боғининг 10,7 гектар қисми ўрнига сити қурилишига тўхталмаган. Балки вилоят экологларининг ўзлари боғни қийратиб сити қуришни сўраган бўлиши мумкиндир, балки навбатчи оқсоқоллар ўзи дуо қилиб беришган. Дарвоқе, сўзчининг эътирозига кўра Бобур ҳайкали ўрнига тушадиган “дом” эмас, замонавий бино экан. “Дом” бўлмаган ўша замонавий бино суратда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin