“Душманларга қонун”
Ҳа, Муҳримбой, уларнинг тамойили шунақа. Бу тамойилнинг давомиям бор: “Дўстларга ҳамма нарса”.
Албатта, холис, ҳакам, тартибга солувчи бўлиши керак бўлган агентликни регулятор, деб аташга тилим бормайди. Бу агентлик тарихга кираётган ғаройиб ишлар ва кулгули қарорлар билан тўлиқ обрўсизлантирилмасдан туриб, ўзини ўзи тугатиб қўя қолгани яхши деб ўйлайман.
Шунинг учун ҳам мега ёки супер регулятор тўғрисида қонун керак. Регулятор фаолияти қонун асосида ташкил этилиши, ҳукуматдан мустақил, турли коррупцион шахслар ва олигархик гуруҳлар таъсиридан ҳимояланган, манфаатлар тўқнашувидан ҳоли, ваколатлари, мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиши зарур.
Унгача биз эски даврга қараб яқинлашаверамиз, амалдорлар ва олигархлар синдикати пайдо бўлаверади, ваколатлар рақобатчиларни ўлдиришга, дўстлар империясини юксалтиришга ишлатилаверади. Товонини эса бечора халқ тўлайверади.
- https://t.me/muhrim2022/4073@muhrim2022
- https://t.me/the_bakiroo/9694@the_bakiroo