Қирғизистоннинг халқаро захиралари рекорд даражада ўсмоқда
Қўшни қардошларнинг олтин-валюта захиралари 3,3 млрд.доллардан ошган. Бу Қирғизистон тарихидаги максимум ҳисобланади. Захираларнинг йилик ўсиши 23,4%ни ёки 778,3 млн.долларни ташкил этган. Қирғизистон тўлов баланси охирги ойларда қандай ўзгараётгани маълумотлари ҳали очиқлангани йўқ. Лекин пул ўтказмалари динамикаси яхшиланишда давом этаётгани захираларга ижобий таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин.
29K