ABB банки Ўзбекистон бозорига киргани расман эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев эришилган натижалар қаторида Озарбайжоннинг етакчи банки Ўзбекистон бозорига кириб келганини ҳам санаб ўтган. Ўтган куни Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлари форумида Озарбайжоннинг энг йирик АВВ банки Давр банкнинг 51%лик назорат пакетини сотиб олиш бўйича битим имзолангани маълум бўлганди.
17K