30K116Telegramda ochish
Катта миқдордаги пул ўтказмалари устидан қўшимча назорат пайдо бўлади Кеча Қонунчилик палатасида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Доимгидек, лойиҳанинг матни эълон қилинмаган (Давлат раҳбари шунча таъкидласаям, унутилган жамоатчилик муҳокамасинику гапирмасаям бўлади). Нима бўлгандаям, эълон қилинган тезислардан бизни олдинда яна қанақа тажрибалар кутаётганини узуқ-юлуқ англаш мумкин (иблис деталларда яширинганини унутмаган ҳолда). Демак, кетма-кет уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар назоратини автоматлаштириш, банк карталаридан фойдаланишни ҳамда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чоралари орқали назорат қилиш механизмларини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Катта миқдорда дейилганда қандай ҳажмдаги ўтказмалар кўзда тутилгани номаълум. Шуниннгдек, тўлов фаолиятида содир бўлиши мумкин бўлган қоидабузарликлар уч тоифа — қўпол, жиддий ҳамда хавф катта бўлмаган тоифаларга ажратилади ва улар асосида санкциялар қўллаш тартиби жорий этилади. Матни жамоатчиликка номаълум лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin