Шахснинг шахсан иштирокисиз мижоз шахсини текшириш ва идентификациялаш имкониятлари пайдо бўлмоқда
Лойиҳага кўра, мижозни лозим даражада текшириш бўйича соддалаштирилган чора-тадбирлар жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва фуқароларига нисбатан қўлланилади.
Таклиф этилаётган Қоидаларнинг ҳар бир бандида эҳтиёткорлик сезилиб турибди. Бу эҳтиёткорлик ҳужжатни амалда қўллаш маконини ҳаддан зиёд қисқартириб юбормайдими? Тижорат банкларига бундай чекланган имконият ўзи қизиқми? Шу асосий савол.
Масалан, масофадан туриб идентификацияланган жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган бир транзакциянинг максимал суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ошмаслиги керак - бу 2 450 000 сўм.
Жисмоний шахснинг битта электрон қурилмасида сақланаётган электрон пулларнинг максимал суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан ошмаслиги керак - бу 9 800 000 сўм.
Жисмоний шахс томонидан календар ой давомида амалга оширилган транзакцияларнинг йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошмаслиги керак - бу 24 500 000 сўм.
Тарқоқ чакана мижозлар алоҳида олинганда, айниқса улар кичик операциялар билан боғлиқ бўлса, тижорат банкларига унча қизиқ эмас. Аниқ бир гуруҳлар ё корппорацияларга боғланган чакана мижозлар албатта истисно.
Нима бўлгандаям, тижорат банклари масофадан туриб идентификациялаш билан боғлиқ инфратузилма яратиш ва таркибий тузилма тузишдан аввал, нисбий афзаллигини ҳисоблаб кўриши ва кейингина қарор қабул қилиши керак бўлади.
@the_bakiroo